Ўзбекистон | 09:26 / 24.05.2023
9345
1 дақиқада ўқилади

Хотин-қизлардан тавсиянома олиш учун аризалар қабул қилиш 1 июнга қадар давом этади

Мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлардан тавсиянома олиш учун аризалар қабул қилиш 1 июнга қадар давом этади. Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошқарма бошлиғи Ўғилой Ўрозова маълум қилди.

Фото: Kun.uz

Тавсиянома олиш учун талабгорлар:

  • ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
  • тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;
  • ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлиши керак.

Талабгорлар жорий йилнинг 1 июнига қадар (шу куни ҳам) ариза билан доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) Ишчи гуруҳларига мурожаат этадилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  • фуқаролик паспорти ёки ID карта нусхаси;
  • меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси)дан кўчирма;
  • ўрта-махсус ёки профессионал таълим бўйича диплом.

1-7 июнь кунлари туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан талабгорлар  томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид