Анталия – болалар кўнгилочар майдони

Бугунги кунда Анталия фарзандларингиз билан қизиқарли саёҳат ва биринчи даражадаги таътил учун Туркиядаги энг яхши дам олиш маскани ҳисобланади. Шаҳардаги қулай ва ривожланган инфратузилма ҳамда Анталиянинг тенгсиз қумли ва тошли пляжлари “Мовий байроқ”қа эга. Шуни таъкидлаш жоизки, шаҳар доим ўзининг тозалиги ва дам олувчилар учун яратилган қулайлик даражаси билан машҳур бўлган. Бундан ташқари, Анталия меҳмонхоналари қулай ва унутилмас оилавий дам олишни ташкиллаштиришга қаратилган. Асосийси, бу ердаги вақтингиз кўплаб диққатга сазовор жой, шаҳар ва унинг атрофидаги кўнгилочар масканлардан фойдаланиш имконияти туфайли қизиқарли воқеаларга бой бўлади.

Ҳеч шубҳа йўқки, ҳар бир ота-она фарзандларининг ёзги таътили унутилмас лаҳзаларга бой бўлишини хоҳлайди! Айнан Анталияда мукаммал дам олиш ҳақидаги орзуларингизни ҳақиқатга айлантиришингиз мумкин! Фарзандларингиз ва бутун оилангиз гўзал манзара, лаззатли таомлар, энг муҳими, илиқ денгиз ва унинг муаттар ҳавосидан баҳраманд бўлишлари мумкин бўлади! Фарзандларимизнинг ҳар томонлама ривожланиши ва саломатлиги учун яна нима керак?

Анталия гурманлар ҳудуди

Ҳар бир ота-онага боланинг овқати соғлом ва фойдали бўлиши жуда муҳимдир. Бу, айниқса, ёзги таътилни режалаштиришда долзарб бўлиб, баъзида барча зарур шарт-шароитларга эга “айнан ўша, кўнгилдагидек меҳмонхона”ни топиш қийин бўлиши мумкин. Анталия меҳмонхоналари болалар овқатига алоҳида эътибор бериб, моҳир гурманлар учун жуда кенг танлов ва турли таомларни тақдим этади! Анталиядаги барча ресторанларда болалар меньюси, қулай ва хавфсиз мебеллар билан жиҳозланган рангли майдон, шунингдек, ота-оналар учун махсус чақалоқ бўтқаларини тайёрлаш мумкин бўлган ошхона бурчаклари мавжуд.

Анталия меҳмонхоналари – бутун оила учун биринчи даражали қулайлик ҳудудидир

Анталия меҳмонхоналари болаларнинг ёшидан қатъи назар, ҳар доим улар учун энг яхши ўйин-кулги ва қулай дам олишни ташкиллаштиришни биринчи ўринга қўяди. Бу ерда ҳар бир бола ўзи учун қизиқарли машғулот билан банд бўлади, аниматорлар мавзули тадбирлар ўтказади, дискотекалар, турли маҳорат дарслари, мусобақа, танлов, ўйинлар ва бошқа кўплаб тадбирлар ташкил қилинади. Фарзандингиз ҳали чақалоқ бўлса, сизнинг завқли ҳордиқ чиқаришингиз учун махсус ўқитилган энагалар унга ғамхўрлик қилади. 2-4 ёшли болалар учун кичик клубларда қизиқарли машғулотлар мавжуд. Шу билан бирга, ўсмирлар учун дастур футбол академияси ва дизайн мактабидаги машғулотлар, амфитeaтр саҳнасида ўз актёрлик маҳоратини намойиш этиш имконияти, аниматорлар билан байдаркада саёҳат ва сайр қилиш ёки дўстлар билан кинотeaтрда фильм томоша қилиш имкониятини ўз ичига олади.