Нархлар 7 кеча-кундуз учун амал қилади.
Туркиядаги ҳалол меҳмонхоналар мусулмон анъаналарига риоя қилишнинг кенг имкониятларини тақдим қилади. Ёзги таътилни режалаштиришдаги ҳал қилувчи омил бу меҳмонхоналарнинг муҳим диний қадриятларга мос келиши ва айнан Туркия ўз ҳудудида шундай қулай ва ёқимли дам олишни ташкил қилишда нозик ёндашув билан ажралиб турадиган бир қатор таниқли меҳмонхоналарни тақдим қилади.

Туркия: “ҳалол” дам олишни маромига етказган бетакрор маскан
Бугунги кунда энг эксклюзив сайёҳлик йўналишларидан бири ҳалол дам олиш масканлари бўлиб, Туркиядаги махсус меҳмонхоналар шу кесимда кўплаб таклифларга эга. Бой исломий тарихи ва маданияти, диний қадриятларни инобатга олган ҳолда, бу юртда сайёҳлар учун турар жой шароитларидан тортиб, махсус тайёрланган ва танланган ходимларгача, аёллар ва эркаклар учун алоҳида-алоҳида энг кичик деталларни ҳисобга оладиган кўплаб меҳмонхоналар таклиф этилади. Анталиядаги асл мусулмон меҳмонхоналари билан эксклюзив ҳамкорликка эга Asialuxe Travel алкоголь ичимликлардан холи бўлган “Аll Inclusive”га асосланган комплекс турларни таклиф этади.

Мусулмонлар учун мўлжалланган меҳмонхоналарнинг муҳим хусусиятлари
Ҳалол туризмнинг асоси бу ислом шариати қонунларини ҳурмат қилган ҳолда ибодат, маънавий роҳатланиш ва сифатли дам олишни уйғунлаштириш имкониятидир. Мусулмон меҳмонхоналарининг ҳар бир хонаси жойнамоз, муқаддас китоб ва таҳорат учун зарурий жиҳозлар билан таъминланган. Шунингдек, эркаклар ва аёллар учун алоҳида намозхоналар, ахлоқий ва диний маъруза ва дарслар каби ҳалол кўнгилочар тадбирлар бўлиб ўтади. Муҳими, барча қўшимча тадбирлар ташриф буюрувчиларнинг маърифий талаблари ва эътиқодларини ҳисобга олган ҳолда ташкиллаштирилади.

Меҳмонхона ҳудудида аёл ва эркаклар учун алоҳида ажратилган масканлар
Мусулмон инсон меҳмонхонани танлашда доимо ўзи ва опа-сингиллари учун яратилган шароит ва махсус қоидаларни эътиборга олади. Бундай дам олишнинг муҳим жиҳатларидан бири эркаклар ва аёллар учун сув ҳавзалари, пляжлар ва SPA марказлари каби сув иншоотларининг алоҳида бўлишидир. Бундан ташқари, меҳмонхонанинг ажратилган ҳудудларида ташриф буюрувчиларга тегишли жинсдаги махсус танланган ходимлар хизмат кўрсатади: аёллар ҳудудида – аёллар, эркаклар учун эркаклар, негаки бу қоида ҳар бир сайёҳнинг хавфсизлиги ва қулай ҳордиқ чиқариши гаровидир. Туркия муслим меҳмонхоналарида ҳар бир киши мароқли дам олиши мумкин, сабаби бу ерда маълум қоидалар амал қилади, масалан, сув ҳавзасида ёки денгизда сузиш пайтида, дам олиш пайтида ҳам, меҳмонларга очиқ-сочиқ кийим кийишга рухсат бермайди.






















