Қашқадарёда яна икки нафар блогер ва сайт бош муҳаррири қамалди
Блогерлар ва сайт муҳаррири транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ва майда безориликда айбланган. Уларга тегишли ҳуқуқбузарлик жуда тез муддатда судда кўриб чиқилган.
Қашқадарё вилояти судининг хабар беришича, 29 май куни жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг очиқ суд мажлисида блогер А. Абдуллаев (1987 йилда Яккабоғ туманида туғилган), Nasaf News веб-сайти раҳбари Умид Каримов (1996 йилда Қарши туманида туғилган) ва автоблогер Мақсуд Музаффаров (1988 йилда Яккабоғ туманида туғилган)га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган.
Мазкур фуқаролар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир қатор бандлари билан айбдор деб топилиб, уларнинг ҳар бирига беш суткадан қамоқ жазоси тайинланган.
Жумладан :
- А. Абдуллаев МЖтК 125-моддаси 3-қисми, 5-қисми, 126-моддаси 1-қисми, 127-моддаси 2-қисми (барчаси транспорт воситаларидан фойдаланишга тегишли қоидабузарликлар), 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилган;
- У. Каримов МЖтК 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган;
- М. Музаффаров 125-моддаси 5-қисми, 126-моддаси 1-қисми ва 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилган.
Иш ҳужжатларига кўра, 29 май куни соат 10:20 ларда Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Ф. Янгибоев шаҳар ИИБ ЙҲХБ маъмурий биноси олдида давлат рақам белгиси ечилган ҳолда барча ойналари тўлиқ қорайтирилган «Жентра» машинасини кўриб, ундан шубҳаланган.
Сўнг ҳужжатларини текшириш ва ушбу машина кимга тегишли эканини аниқлаш учун борганида фуқаро А.Абдуллаев «Жентра» ўзига тегишли эканини маълум қилган.
А.Абдуллаев ИИБ ЙҲХБ бошлиғига ўзининг фуқаролик паспортини бериб, машинага тегишли ҳужжатларни бермаган ва қўполлик қилган. Шунда Ф. Янгибоев бошчилигидаги ЙҲХБ ходимлари машина эгасини аниқлаш ва содир қилган қоидабузарлик учун уни жарима майдонига жойлаштирмоқчи бўлганида, А.Абдуллаевнинг ёнида турган М. Музаффаров ва У. Каримов ИИБ ходимларига нисбатан қўполлик қилиб, жанжал қила бошлаган.
Шундан сўнг Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЙҲХБ Ф. Янгибоев Шаҳрисабз шаҳар ИИБга қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтириб, ёрдамчи куч юборишни сўраган. Зудлик билан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ бошлиғининг ўринбосари Ж. Раупов воқеа жойига етиб келиб, А.Абдуллаев билан суҳбатлашиб, машина эгасини сўраганда у ИИБ бошлиғининг ўринбосари Ж. Рауповга ҳам қўпол муносабатда бўлган.
М.Музаффаров ва У.Каримов суҳбатга аралашиб, улар ҳам ИИБ бошлиғининг ўринбосари Ж. Раупов ва бошқа ходимлар билан қўпол муносабатда бўлган ва фуқаролар олдида ИИБ ходимларини обрўсизлантирган.
Шунингдек, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, бақир-чақир қилиб, майда безорилик қилган.
Шундан сўнг А.Абдуллаев ва М.Музаффаровга тегишли иккита “Жентра” ҳам текшириб кўрилганда уларнинг ойнаси рухсат олинмасдан қорайтирилгани, давлат белгиси ечиб олингани ва қайта жиҳозлангани аниқланган.
“Ушбу қарордан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Қашқадарё вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинади”, дейилади вилоят судининг маълумотида.
Эслатиб ўтамиз, жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судининг 2023 йил 27 майдаги қарорига асосан, қашқадарёлик яна бир блогер Элмурод Одилов МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 198-моддаси (ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
ОАВга кўра, у ҳоким ўринбосарининг сафарбарликка чақирув резерви учун одам топиш топшириғи юзасидан воқеа жойига бориб, калтакланган бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Magic City'нинг эгаси яна ўзгаради
Ўзбекистон | 21:22 / 17.03.2025
«Балки уддалармиз, балки йўқ». Трамп эртага Путин билан гаплашишга ваъда берди
Жаҳон | 20:36 / 17.03.2025
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
Жаҳон | 12:00 / 16.03.2025
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ташаббусли бюджет»да мажбурий овоз тўпланган лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади
Ўзбекистон | 13:31
-
Ҳусийчиларнинг ҳужуми, Трамп ва Путин мулоқотига тайёргарлик ва Озодлик ҳайкалини қайтаришни сўраган француз — кун дайжести
Жаҳон | 13:16
-
Иккиламчи автомобил бозори: Lacetti, Cobalt, Spark ва Onix нархи арзонлашди
Ўзбекистон | 12:42
-
«Бегоналар зулм қилгани йўқ, аммо ўзимизникилардан ёрдам кутмай қўйгандик» — суджаликлар
Жаҳон | 12:32
Мавзуга оид

23:40 / 14.03.2025
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

16:41 / 14.03.2025
Қарши шаҳри ҳудуди қарийб 2 баробар кенгаяди

14:40 / 14.03.2025
Австралияда вомбат боласини онасидан тортиб олган америкалик блогер депортация қилиниши мумкин

20:21 / 12.03.2025