Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурида 5 та асосий йўналишга эътибор қаратишини маълум қилди
Тошкент шаҳридаги Congress Hall мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди бошланди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан делегатлар қатнашмоқда. Съездда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.
Тадбирда Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури билан таништирмоқда. У бешта стратегик мақсаддан иборат.
Биринчиси — таълим, яъни ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратиш.
Энг аввало, 2030 йилга қадар мактабгача таълимга бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланади ва қамров 100 фоизга етказилади. Боғча ва мактаблар фильтрланган ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади. Келгуси 7 йилда мактабларда қўшимча 2,5 миллион ўқувчи ўрни яратиш зарур. Шу мақсадда, «Йилига 500 минг ўқувчи ўрни» дастури амалга оширилади.

Хусусий таълимга қўшимча енгилликлар берилади. Давлат-хусусий шериклик асосида мактаблар қуриш кенг жорий этилади. Бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан тўлиқ таъминланади.
Чекка ҳудудларда мактаб автобуслари бепул йўлга қўйилади. Келгуси етти йилда барча мактабларга чет эллардан «тил эгалари» бўлган ўқитувчилар олиб келинади.
Мавзуга оид
11:30 / 04.12.2025
Ўзбекистонда таълим олаётган хорижликлар: энг кўп Ҳиндистон ва Туркманистон фуқаролари
16:33 / 29.11.2025
Ўзбекистон ОТМда бизнес-таълимга AMBA аккредитацияси жорий этилади
22:23 / 23.11.2025
Мигрант болаларнинг 80 фоизи Россия мактабларига қабул қилинмади
13:34 / 11.11.2025