Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади
“Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
2023/2024 ўқув йилидан босқичма-босқич:
- мактабларнинг 1–4-синфларида ўқувчиларга бошланғич, 5–9-синфларида таянч ҳамда 10–11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос ўқув дастурлари ва ўқув-методик мажмуалар жорий этилади;
- баҳолашнинг янги тартиби жорий этилади. Бунда ўқувчининг ўтилган мавзуни амалиётда қўллай олиши, танқидий фикрлаш ва таҳлил кўникмалари баҳоланади;
- бошланғич синфларда информатика, ўрта синфларда эса молиявий саводхонлик дарслари ўтилади;
- барча фанлар бўйича амалий машғулотлар улуши 60 фоизга етказилади.
2024 йил 1 январдан мактабга биринчи марта ишга қабул қилинаётган ўқитувчиларни касбий сертификатлаш жорий этилади. Бунда, 2023/2024 ўқув йилидан ўқитувчилар стажёр-ўқитувчи сифатида ишлайди ва 1 йилда сертификат олиши талаб этилади.
2024 йил 1 январдан давлат боғча, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагогларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади. Бунда, малака тоифаси учун синовлар 1 йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда – педагогик маҳорати баҳоланади.
2024 йил 1 июндан боғчалардаги олий маълумотли тарбиячиларнинг ойлиги мактаб ўқитувчилари ойлигига тенглаштирилади.
Мавзуга оид
17:37 / 09.07.2026
Болага зўравонлик қилган тарбиячига боғчада ишлаш 1 йилга тақиқланиши мумкин
11:08 / 01.07.2026
“Болалар мунтазам қийнаб келинган” – Тошкентдаги хусусий боғчада тарбиячи йиғлаётган бола оғзига латта тиқди
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
16:19 / 10.04.2026