Ушбу пакетнинг бир қисми сифатида биз Украинага Patriot учун қўшимча ўқ-дорилар, шунингдек, кўпроқ Avenger ва Stinger ҳаво мудофаа тизимлари ва HIMARS учун ўқ-дорилар, артиллерия, танкка қарши қуролларни етказиб берамиз, деди у Оқ уйдаги брифингда.

Унинг сўзларига кўра, гап Украинага 39-ёрдам пакети ҳақида кетмоқда, бунинг учун қуроллар Америка арсеналларидан олинади. 

Апрел ойи охирига келиб, АҚШнинг Украинага берган ҳарбий ёрдами умумий қиймати қарийб 36 миллиард долларни ташкил қилган.