Киев: Россия қўшинлари олиб чиқиб кетилгандан кейингина музокара ўтказиш мумкин
Тинчлик музокаралари Россия қўшинлари Украина ҳудудидан тўлиқ олиб чиқиб кетилганидан кейингина ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазирлиги вакили Олег Николенко Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг Украина Қуролли кучлари қарши ҳужумининг олдини олишга чақириғини изоҳлаб, маълум қилди.
"Украина томони ўз позициясини аниқ баён қилди: тинчлик музокаралари фақат Россия қўшинлари Украина ҳудудидан тўлиқ олиб чиқиб кетилганидан кейингина мумкин бўлади. Бу шарт бажарилмаган ҳолда ўт очишни тўхтатиш статус-квони музлатиб қўяди, Россияга қайта тўпланиш, куч тўплаш имконини беради. 2014-2022-йилларнинг исботланган тажрибаси. Бундан ташқари, Россиянинг Украина шаҳарларига ҳар кунги ракета ва дрон ҳужумлари Москва урушни давом эттиришдан бошқа сценарийларни ўйламаслигини исботлайди”, — деб ёзди Николенко Facebook’даги саҳифасида.
Тинчликни яқинлаштириш учун Николенко Орбанга "ҳаракат қилишни бошлашни", масалан, "Россия агрессиясини қоралашни, Москвадан урушни тўхтатишни ва армияни Россия ҳудудига қайтаришни талаб қилишни, Россияни изоляция қилиш бўйича халқаро чораларга қўшилишни" маслаҳат берди.
Мавзуга оид
12:17
Киев ЕПни Россиядан болаларни қайтаришда ёрдам беришга чақирди
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
16:07 / 12.11.2024