Жамият | 08:06 / 04.06.2023
18777
2 дақиқада ўқилади

Бухорода икки ўсмир ўзганинг «Жигули»сини ёқиб юборди

Фото: Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати

Бухоро шаҳрида ўзганинг автомашинасини қасддан ёқиб юборган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 26 май куни тахминан соат 23:30 ларда номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиб, текин бойлик орттириш мақсадида Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчасидаги «Қаҳҳоров» ўқув маркази олдидан ўтувчи йўл ёқасида носоз, қаровсиз қолдирилган «Жигули» русумли автомашинанинг эшиклари очиқлигидан фойдаланиб, автомашинага кирган.

Машинанинг бар қисмидан пул ёки бошқа моддий қимматликларни қидириб, топа олмаган шахс далилларни йўқотиш ва ўзининг жиноий қилмишларини яшириш мақсадида машинага қасддан ўт қўйиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми ҳамда 173-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳрида яшовчи 13 ёшли Қ.С. ҳамда 14 ёшли Р.Ш. олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб содир этгани аниқланган.

Ҳозирги кунда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид