2 июн куни Ҳиндистоннинг Баласор шаҳри (Одиша штати) яқинида учта поезд тўқнашди. Дастлабки текширувларнинг кўрсатишича, Калкуттадан Ченнайга томон ҳаракатланган Coromandel Express катта тезликда асосий йўлдан ёндаги айланма йўлга ўтиб (поездларга тураргоҳ сифатида мўлжалланган), у ерда турган юк поездига урилган. Coromandel Express локомотиви ва тўрт ёки беш вагони релсдан чиқиб кетиб, қарама-қарши йўлда ҳаракатланиб келган Йешвантпур — Ховра йўналишидаги поезднинг дум қисмидаги икки вагонга урилган. Ҳиндистон темирйўл вазири тахмин қилишича, тартибга солиш тизимидаги носозлик аварияга олиб келган. Мамлакат расмийлари маълумотига кўра, поездлар тўқнашуви натижасида камида 275 киши ҳалок бўлган, яна 1175 киши жабрланган (793 кишига шифохонадан жавоб берилган). Қутқарув ишлари якунланган, аммо айрим оилалар ҳамон ўз яқинларини қидиришни давом эттирмоқда. Қуйида поездлар ҳалокатга учраган жойдан олинган суратлар. 

Баласор атрофида учта поезд тўқнашган жойдаги қутқарувчилар ва ҳарбийлар. 2023 йил 3 июн
Dibyangshu Sarkar / AFP / Scanpix / LETA
Javed Dar / Xinhua / Scanpix / LETA
Ҳаводан олинган сурат: қутқарувчилар ва экскаваторлар авария жойида. 2023 йил 4 июн
Punit Paranjpe / AFP / Scanpix / LETA
Табиий офатларга қарши курашиш миллий кучлари олиб бораётган қутқарув амалиётини кузатаётган кишилар. 2023 йил 3 июн
Piyal Adhikary / EPA / Scanpix / LETA
Темирйўл бўйида ётган вайрона ҳолдаги вагонни кўздан кечираётган аёл. 2023 йил 4 июн
Abhishek Chinnappa / Getty Images
Piyal Adhikary / EPA / Scanpix / LETA