ОАВ: Трамп махфий ҳужжатлар туфайли очилган жиноий иш ҳақида хабардор қилинди
АҚШ прокуратураси Доналд Трампни уйида махфий ҳужжатларни сақлаш бўйича жиноий иш очилгани ҳақида хабардор қилди, деб хабар бермоқда ОАВ.
АҚШ прокуратураси собиқ президент Доналд Трампни уйидан топилган махфий ҳужжатлар иши бўйича жиноий иш қўзғатилгани ҳақида расман хабардор қилди. Бу ҳақда 7 июнь, чоршанба куни Politico вазиятдан хабардор манбага таяниб хабар берди.
Прокуратуранинг хати АҚШ махсус прокурори Жек Смит бу иш бўйича Трампни айблашини англатиши мумкин, деб ёзади нашр. АҚШ Адлия вазирлиги қоидаларига кўра, прокурорлар айблов эълон қилиниши мумкин бўлган шахсларга бундай хабарнома беришлари ва уларга айблов хулосаси чиқарилишидан олдин гувоҳлик бериш имкониятини тақдим этишлари мумкин.
Трамп прокурордан хат олгани ҳақидаги маълумотни ABC телеканали тасдиқлади. Прокуратура бу борада изоҳ беришдан бош тортди.
Махсус прокурорнинг текшируви Трампнинг уйида 2017 йилдан 2021 йилгача президент бўлиб ишлаган вақтида турли даражадаги махфий ҳужжатлар топилгани билан боғлиқ. Вазифасини тарк этгач, Трамп ҳужжатларни Флоридадаги қароргоҳида қолдирган.
Мавзуга оид
18:58 / 10.11.2024
Трамп Камала Ҳаррисга 20 млн доллар қарзини узиш бўйича ёрдам таклиф қилди
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
17:00 / 09.11.2024
The Telegraph: Трамп режаси Британия қўшинларини Украина чегарасига жойлаштиришни назарда тутади
15:09 / 09.11.2024