Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Володимир Зеленский: Россия кучлари одамларни сув тошқинидан қутқармаяпти
Россиянинг Херсон вилоятидаги оккупацион кучлар Каховка ГЭС портлатилишидан кейин сув босган аҳоли пунктларида маҳаллий аҳолини қутқаришда иштирок этмаяпти, деди Украина президенти Володимир Зеленский.
"Херсон вилоятининг босиб олинган қисмида бутунлай ҳалокатли вазият. Оккупантлар бу даҳшатли шароитда одамларни шунчаки ташлаб кетишди. Қутқармасдан, сувсиз, тўғридан тўғри сув босган жамоалардаги уйларнинг томларида. Бу Россиянинг яна бир жинояти, кейин у ҳам бундан кўпроқ зарар келтиради”, — деди Зеленский.
Аввалроқ Россиянинг "Верстка", "Агентство" ва "Медиазона" нашрлари Telegram’даги чатлар ва кўнгиллиларнинг ҳикояларига таяниб, Россия кучлари назорати остидаги Днипронинг чап қирғоғида юзлаб одамлар эвакуация қилинишини кутаётгани, бироқ расмийлар баъзан ҳатто қайиқни сув тошқини зонасига киритмасдан, қутқариш ишларига халақит бераётгани тўғрисида хабар берганди.
Мавзуга оид
08:56 / 11.07.2026
Украина Россиядаги стратегик объектларга зарбаларни кенгайтирмоқчи
12:28 / 10.07.2026
Трамп Украинага Patriot учун ракеталар лицензиясини ваъда қилди
21:27 / 08.07.2026
Трамп Украинанинг Россия ичкарисига берган зарбаларини қўллаб-қувватлади
12:11 / 06.07.2026