ТИВ маълумотига кўра, мулоқотда Афғонистондаги мавжуд вазият, шунингдек, афғон инқирозини ҳал қилиш йўлларини излаш юзасидан фикр алмашилди.
Гийом Олланье Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича яхлит позицияни ишлаб чиқишдаги роли, афғон аҳолисига кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдами ҳажмини ошириш, шунингдек, ушбу мамлакатда йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

















