Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шолц, Дуда ва Макрон Парижда Украина учун кафолатларни муҳокама қилади
Германия канцлери Олаф Шолц ва Полша президенти Анжей Дуда 12 июнь куни Франция президенти Эммануэл Макрон билан Украина хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилиш учун Парижга боради. Бу ҳақда Politico француз расмийларига таяниб хабар берди.
Шолц, Дуда ва Макрон, Politico нашрига кўра, Украинанинг имкон қадар тезроқ НАТОга аъзо бўлишга интилишидан келиб чиққан ҳолда умумий позицияни ишлаб чиқишлари, шунингдек, Киев бир қатор демократик давлатлардан олиши мумкин бўлган хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилишлари керак.
Макрон, деб ёзади газета, альянснинг июлдаги саммитидаёқ Украина учун НАТОга йўл очишга тайёр, Шолц эса эҳтиёткорроқ позицияни эгаллаб, Украинани қўллаб-қувватлашнинг долзарб масалаларига эътибор қаратишни таклиф қилмоқда.
АҚШнинг Украинага бўлажак ёрдами, шунингдек, президент Жо Байденнинг халқаро обрўси бевосита УҚК ҳужумининг муваффақиятига боғлиқ, деганди аввалроқ Politico нашрига анонимлик шарти билан АҚШнинг юқори мартабали амалдорлари.
Нашр суҳбатдошлари, агар Украина ҳужуми етарли даражада муваффақиятли бўлмаса ёки умуман муваффақиятсизликка учраса, Украинага ҳарбий ва иқтисодий ёрдам қисқартирилади, можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақириқлар тобора баландроқ янграйди, деб тахмин қилишди.
Мавзуга оид
23:13 / 06.07.2026
Путин Украина билан урушни тугатмоқчи – Трамп
21:57 / 06.07.2026
Украина дронлари илк бор Омск нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилди
13:38 / 06.07.2026
Россия Киевни яна ўққа тутди – суратлар
12:11 / 06.07.2026