Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Беларусдан Покистонгача бўлган транспорт йўлагини қуриш таклифи билан чиқди
Ўзбекистон Беларусдан Афғонистон ва Покистонга янги мультимодал транспорт коридорини яратиш ташаббусини илгари сурди. Бу ҳақда Россия Федерацияси ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Фото: government.ru
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 8 июнь куни россиялик ҳамкасби Михаил Мишустин билан музокаралар ўтказди. Арипов транспорт-логистика соҳаси мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналиши эканини таъкидлаб, юк ташиш ҳажмининг ўсишида ижобий динамикани қайд этди.
Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Арипов янги халқаро транспорт йўлакларини шакллантиришдан манфаатдор экани ҳақида гапирди. Улар истиқболли бозорларни очади, деди у.
«Шу нуқтайи назардан биз минтақамиздаги асосий транспорт артерияларидан бири бўлган «Шимол-Жануб» халқаро йўлагини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаймиз. Биз биргаликда Беларус-Россия-Қозоғистон-Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон янги мультимодал транспорт йўлагини шакллантиришни таклиф қиламиз», — деди Абдулла Арипов.

Шундан сўнг Ўзбекистон бош вазири Евросиё ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этди. Унда, шунингдек, муқобил коридорларни биргаликда ривожлантириш ва янги таъминот занжирларини шакллантириш муҳимлигини таъкидлади.
Шу муносабат билан Арипов ЕОИИга иккита темирйўл линиясини амалга оширишни таклиф қилди: Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон ва Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон. Унинг сўзларига кўра, бу «Шимол-Жануб» глобал йўналиши имкониятларини кенгайтиради.
Шунингдек, бош вазир экинларни биргаликда етиштириш, яшил йўлаклар, жумладан, «Агроэкспресс» фаолиятини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳеч қандай чекловларсиз эркин савдосини таъминлаш лозимлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
19:01 / 02.03.2026
Форс кўрфази давлатларидаги ўзбекистонликлар эвакуация қилинади
09:13 / 19.02.2026
Ўзбекистонда Magnus Fusion 212 самолётлари ишлаб чиқарилиши мумкин
20:55 / 17.02.2026
Бош вазир Абдулла Арипов Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашди
12:28 / 05.02.2026