Жаҳон | 17:44 / 10.06.2023
13962
2 дақиқада ўқилади

Шолц Путин билан гаплашиш ниятида эканини маълум қилди

Фото: AP

Германия канцлери тез орада Россия президенти билан гаплашиш ниятида эканини айтди. Олаф Шолц тинчлик музокараларига қарши эмас, масала ким билан ва нима ҳақида музокара олиб боришда, деди у. 

Германия канцлери Олаф Шолц Россия президенти билан алоқаларни узиш ниятида эмас. 10 июнь, шанба куни Нюрнбергда чиқиш қилиб, у Украинада уруш бошланганидан кейин ҳам Владимир Путин билан гаплашганини айтди ва «яқин келажакда яна буни қилмоқчи эканини» билдирди.

Германия ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, Россия қўшинларининг Украинадан олиб чиқилиши «адолатли тинчлик»ка эришишнинг зарурий шарти эканлигини тушуниш керак. 

«Музокаралар нормал ҳолат. Масала ким билан ва нима ҳақида музокара олиб боришда», деди Олаф Шолц.  

Шолц Россиянинг Украинага қарши тажовузкор уруши бошланганидан бери ўз сиёсатининг тамойилларини яна бир бор очиқлади. Хусусан, уруш авж олишининг олдини олиш керак. Бундан ташқари, барча ҳаракатлар шериклар билан келишилган бўлиши лозим. Германия канцлери Европадаги чегараларни куч билан ўзгартирмаслик кераклигини таъкидлади. 

Мавзуга оид