Тошкентда янги Chery Аrrizo 6 Pro моделининг тест-драйви: динамик дизайн ва интеллектуал технологиялар
6–7 июнь кунлари Тошкентда ОАВ вакиллари ва блогерлар учун янги Chery Аrrizo 6 Prо моделининг тест-драйвига бағишланган кенг кўламли тадбир бўлиб ўтди. Тадбир давомида автомобилнинг асосий афзалликлари ҳақида маълумот берилди.
Chery брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори ҳисобланувчи Roodell компанияси тадбир иштирокчилари ва потенциал харидорларга янги Аrrizo 6 Prо модели билан танишиш, унинг афзалликлари ва хусусиятларидан хабардор бўлиш имконини берувчи тадбир ташкил этди. Автомобилга бўлган юқори қизиқиш ва тест-драйв иштирокчиларининг ижобий фикрлари ҳисобга олинганда, Chery Аrrizo 6 Prо Ўзбекистон бозорида ўз харидорларини топиб, автомобиль ишқибозлари орасида машҳурликка эришади, деб тахмин қилиш мумкин.
Chery Аrrizo 6 Pro'нинг асосий афзалликлари:
Динамик дизайн
Chery дизайнерлари Аrrizo 6 Prо моделини яратишда машина тўхтаб турган пайтда ҳам ҳаракатланаётгандек тасаввур уйғотувчи концепциядан фойдаланган. Бунга эътиборни олдинга жалб қиладиган чизиқлар ва кузов формасининг муваффақиятли комбинацияси ёрдамида эришилган. Аrrizo 6 Prо спорт автомобили кўринишига эга, шу сабабли машина осма тизими қулай ҳаракатланиш учун мослаштирилган.
Аrrizо 6 Pro'нинг ички қисми юқори сифатли материаллар ва юмшоқ пластмасса билан жиҳозланган. Бундан ташқари, автомобилда кўп функцияли чарм руль, электроприводли ойна ва кўзгу, олд ўриндиқларда эса автоматик кондиционер ва иситкич ўрнатилган.
Келажак технологиялари
Аrrizo Pro'да тўлиқ рақамлаштирилган бошқарув панели, катта сенсорли экранга эга мультимедиа системаси, шунингдек, атрофни кўрсатувчи камера ва кўриш имконияти чекланган ҳудуд мониторингига эга хавфсизлик ва ҳайдовчига ёрдам тизимининг сўнгги авлодидан фойдаланилган.
Самарали двигатель
Машина шаҳар ва магистраль йўллари шароитида яхши динамика ва тежамкорликни таъминлайдиган 1,5 литрли турбо двигатель ҳамда юқори қувват ва ёнилғи тежамкорлигини таъминлайдиган CVT25 вариатори билан жиҳозланган. Шуни алоҳида таъкидлаш керак, Аrrizo Pro'да ҳаракатланиш учун Eco ва Sport режимлари мавжуд.
Хавфсизик
Chery Аrrizo 6 Prо кенг кўламли хавфсизлик функцияларини таклиф этади, 360 градусда атроф-муҳитни кўриш тизими (ҲД камера), LDW чизиқдан чиқиш тўғрисида огоҳлантириш, BSD кўриш имконияти чекланган ҳудуд монитори, LCA чизиқларни ўзгартириш бўйича ёрдамчи, LKA чизиқни ушлаб туриш ёрдамчиси, адаптив ACC kruiz назорати, FCW олдиндаги тўқнашув хавфидан огоҳлантириш ҳамда АЕB автоном фавқулодда тормозлаш тизимлари шулар жумласидан.
Шунингдек, Аrrizo 6 Pro кучли қувват узатувчи ва илғор трансмиссия билан жиҳозланганига эътибор қаратиш лозим, бу эса уни ўз синфидаги энг ишончли ва самарали автомобиллардан бирига айлантиради.
ОАВ вакиллари учун тест-драйв
Тадбир доирасида ОАВ вакиллари ва блогерлар автомобилни ҳаракат вақтида синаб кўриш, унинг ҳайдаш кўрсаткичлари ва бошқаруви, шунингдек, салоннинг қулайлиги ва овоз изоляцияси даражаси билан танишиш имконига эга бўлди. Chery Аrrizo 6 Pro тест-драйв иштирокчиларида ижобий таассурот уйғотди ва меҳмонлар кутганидан ҳам яхшироқ натижа кўрсатди. Айрим блогерлар Аrrizo 6 Pro'ни ўз сегментидаги рақобатдош автомобиллар билан ҳам солиштириб, Chery’нинг янги модели Ўзбекистон бозорида машҳур бўлиш учун барча имкониятларга эга деган хулосага келди.
Тадбир сўнгида Chery брендининг хитойлик вакиллари билан жонли телекўприк асосида учрашув ўтказилди ва улар журналистларнинг саволларига жавоб беришди. Маълум бўлишича, Аrrizo 6 Pro ҳозирда мавжуд бўлган 6 та асосий ранглардан ташқари кейинчалик катта ранглар палитрасини ҳам тақдим этиши мумкин.
Chery Аrrizo 6 Pro'ни ишлаб чиқишдан аввал харидорларга энг қулай автомобилни тақдим этиш учун жуда кўплаб тадқиқотлар ўтказди. Chery ушбу маҳсулот “ҳар бир кун учун ишончли ҳамкор” бўлиб хизмат қилиши мумкинлигига умид қилади. Ўзбекистон аҳолиси, айниқса, ёшлар ўртасида автомобиль бошқариш ва ундан завқланишни хоҳловчилар ортиб бораётганини тушунамиз. Аrrizo 6 Pro'нинг замонавий кўриниши гўзаллик ва модага интилишни ифодалайди ҳамда машинанинг тезлиги ва спорт режими имкониятлари унутилмас таассуротлар беради, дейди Chery бош штаби вакили.
Айни дамда Аrrizo нарх-наво нисбати бўйича Ўзбекистон бозоридаги рақобатчиларидан устун эканлигини қўшимча қилиш керак.
Chery Аrrizo 6 Pro 1 июнь куни шартнома тузиш учун сотувга чиқарилди. Автомобиллар Chery компаниясининг барча расмий дилерлик марказларида, шунингдек, Самарқанд Дарвоза ва Compass mall савдо марказларида тақдим этилмоқда.
Chery’нинг Ўзбекистондаги барча дилерлик тармоқларида Аrrizo 6 Prо учун бепул тест-драйв хизмати мавжуд.
Бепул тест-драйвга ёзилиш учун ишонч телефонига мурожаат қилиш мумкин:
71 276 55 55 ёки https://t.me/cheryuzbekistanbot Telegram-боти орқали.
Chery Uzbekistan расмий саҳифаларини кузатиб боринг
Website https://cheryauto.uz/
Instagram https://www.instagram.com/cheryuzbekistan/
Telegram https://t.me/cheryuzbekistan
Facebook https://www.facebook.com/CheryUzbekistan/
YouTube https://www.youtube.com/@cheryuzbekistan
Реклама
Мавзуга оид
19:00 / 30.10.2024
Chery 2024 Халқаро фойдаланувчилар саммити якунланди
17:00 / 28.09.2024
Chery Tiggo 7 Pro 2024 вa Tiggo 8 Pro Max 2024 янги моделлари Ўзбекистон тоғларида синовдан ўтказилди
17:00 / 13.09.2024
Янги Chery автомобилларининг тақдимоти: янги нархлар эълон қилинди
10:00 / 09.08.2024