Туркия пойтахтидаги ракета заводида портлаш юз берди
Портлаш оқибатида бир бино қулаб тушди, 5 киши ҳалок бўлди, деб хабар қилди Туркия расмийси. Расмийлар портлаш динамит ишлаб чиқаришдаги кимёвий реакция натижасида содир бўлган деб ҳисобламоқда.
Туркия пойтахти Анқара чеккасида ракета ва портловчи моддалар ишлаб чиқарадиган завод ҳудудида портлаш юз берди. 10 июнь, шанба куни расмийлар вакилининг хабар беришича, бунинг натижасида битта бино қулаб, ичидаги барча беш киши ҳалок бўлган.
Расмий вакил маълумотларига кўра, портлаш маҳаллий вақт билан тахминан соат 8:45 да «Машинасозлик ва кимё саноати корпорацияси» (Mechanical and Chemical Industry Corporation) давлат корхонаси ҳудудида содир бўлган. Тахминларга кўра, портлаш динамит ишлаб чиқаришдаги кимёвий реакция туфайли юз берган.
Маҳаллий ОАВ тутун кўтарилаётгани ва тез ёрдам машиналари кетаётгани акс этган кадрларни намойиш этди. Портлаш тўлқини қўшни уйлар ва дўконларнинг ойналарини синдириб юборган.
Декабрь ойида Туркиянинг Самсун портида кемалар чиқиндиларини қабул қилувчи завод цистернасида портлаш содир бўлган эди. Ўшанда ёнғин тезда ўчирилган, ҳеч ким жабрланмаганди.
Мавзуга оид
23:26 / 06.11.2024
Бошқирдистонда кўмир ортилган 22 та вагон релсдан чиқиб кетди
16:43 / 06.11.2024
Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди
18:09 / 05.11.2024
Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди
09:50 / 04.11.2024