Бугун, 12 июнь куни Тошкент шаҳрининг 2 та туманида таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминоти вақтинча тўхтатилди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» хабарига кўра:
Яккасарой туманида: Усмон Носир, К. Яшин, Жамбил, Тадбиркор ҳамда Мираҳмедов кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
Яшнобод туманида: Шоҳсанам, Латофат ва Бунёдкор кўчалари ҳудудида соат 10:00 дан 17:00 гача электр таъминоти узилади.

















