Учрашув давомида Япония билан ахборот технологиялар соҳасида инсон ресурсларини тайёрлаш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш ва ушбу компания вакилларини Ўзбекистонга сафарини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
CAL Co., Ltd компанияси президенти жорий йил июль ойида Ўзбекистонга амалий ташрифини амалга ошириш ниятида эканлигини маълум қилди. Сафар давомида Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Инвестициялар, саноат ва савдо, Рақамли технологиялар вазирликлари, «Ишга марҳамат» мономарказлари, IT Park ва бир қатор олий ўқув юртлари раҳбарлари билан учрашув ўтказиш режалаштирилган.
Учрашувда компания вакиллари Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги барча соҳалардаги икки томонлама алоқалар тўғрисидаги маълумотлар билан танишдилар. Ташқи меҳнат миграцияси масаласида Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар, япон тили ўргатиш ва касбий кўникмалар ҳосил қилишга асосланган мономарказлар ташкил этилгани билдирилди. Ушбу мономарказлар битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлари алоҳида таъкидланди.

















