Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Қашқадарё ва Бухорода фотоэлектр станциялари қурмоқчи
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовнинг China Energy компанияси бошқаруви раиси Сонг Хайлианг билан учрашуви бўлиб ўтди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, унда қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг бугунги ҳолати ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида умумий қуввати 1000 МВтга тенг бўлган фотоэлектр станциялари ва Самарқанд вилоятида қуввати 3 миллион тонна бўлган цемент заводини қуриш лойиҳаларининг амалга оширилиши атрофлича кўриб чиқилди.
Томонлар ушбу объектларни имкон қадар тезроқ ишга тушириш муҳимлигини таъкидлаб, жорий йилда 400 МВт қувватга эга фотоэлектр станциялари ва цемент заводини, қолган 600 МВт қувватларни кейинги йил охиригача ишга тушириш учун барча имкониятларни ишга солишга келишиб олдилар.
Хитой томони ҳудудларда энергия тизимларини янада модернизация қилиш ва «яшил» энергия ишлаб чиқариш соҳасида мутахассисларни тайёрлаш бўйича режалари билан ўртоқлашди. Компаниянинг инфратузилмани ривожлантириш соҳасида инновацион ишланмаларни қўллаш доирасида маслаҳат ва техник ёрдам кўрсатишга тайёрлиги таъкидланди.
Музокаралар якунида келишувларни амалга оширишнинг аниқ механизмлари, ижрочилари ва муддатлари акс этган қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва лойиҳаларни амалга ошириш дастурини ишлаб чиқиш масаласи келишиб олинди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026