Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон» янги транспорт коридори очилиши мумкин
Янги мультимодал транспорт коридорини яратиш масаласи муҳокама этилмоқда.
Фото: Getty Images
Беларус транспорт ва коммуникациялар вазирининг биринчи ўринбосари Алексей Ляхнович бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ушбу ташриф кун тартибига мувофиқ Транспорт вазирлигида халқаро автомобиль ташувлари бўйича Ўзбекистон – Беларус қўшма комиссияси мажлиси бўлиб ўтди.
Қўшма комиссия мажлисида томонлар транспорт логистика соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этди. Хусусан, автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари жараёнида миллий ташувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, хорижий рухсатнома бланкаларини ўзаро алмашиш квотасини кўпайтириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди.
Шунингдек, томонлар «Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон» янги мультимодал транспорт коридорини шакллантириш (яратиш) билан боғлиқ масалаларни муҳокама этган.
Мавзуга оид
00:03 / 13.04.2026
Тошкентда интеллектуал транспорт тизими жорий этилмоқда
09:50 / 23.03.2026
«Малика» бозори яқинида ҳаракатни қайта ташкил этиш режалаштирилмоқда
17:45 / 19.03.2026
Тошкентда Рамазон ҳайити куни айрим кўчаларда ҳаракат чекланади
09:13 / 19.02.2026