Нашр маълумотларига кўра, Смитнинг жамоаси прокуратура ҳимояга топшириши керак бўлган махфий бўлмаган материаллар орасида «давом этаётган терговга оид маълумотлар» борлигини айтган. Унинг ошкор этилиши бу терговни хавф остига қўйиши ва айблов қўйилмаган шахсларни фош қилиши мумкин.
«Топилган материалларга махфий ва яширин ахборотлар, жумладан, шахсий ва молиявий маълумотлар, терговнинг «махфий» усулларини ошкор этувчи хабарлар ва потенциал гувоҳлар ҳақидаги маълумотлар киради», — дейилади хабарда.

















