Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Транспорт соҳасидаги айрим функциялар хусусий секторга ўтказилмоқда.
Президент томонидан “Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон имзоланди.
Ҳужжатга мувофиқ, транспорт соҳасидаги айрим функциялар хусусий секторга ўтказилмоқда.
Транспорт вазирлиги ҳузурида Транспорт назорати инспекцияси ташкил этилмоқда, у автомобиль, темирйўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги соҳаларида назорат функцияларини амалга оширади. Инспекция қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- автомобилда юк ва йўловчи ташиш, темирйўл, сув, электр транспорти, метрополитен ҳамда йўл хўжалиги соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораларини қўллаш;
- автотранспорт воситасида юк ва йўловчилар ташиш қоидаларининг бузилиши аниқланганда, автотранспорт воситасини юк ва йўловчи ташишни назорат қилиш бўйича постларда текшириш учун тўхтатиш.
Ҳужжат билан қуйидаги назорат тадбирларини Бизнес-омбудсманнинг рухсатисиз, уни хабардор қилмасдан, “хавфни таҳлил этиш” тизимини қўлламаган ҳолда (молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда) амалга оширишга рухсат этилмоқда:
- Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан фуқаро авиацияси ташкилоти ва корхоналарида парвозлар хавфсизлигига риоя этилиши юзасидан Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг стандартларида белгиланган режали ва тўсатдан текширувлар ўтказиш;
- Транспорт назорати инспекцияси томонидан автомобиль транспортида юк ва йўловчиларни ташиш қоидаларига риоя этилишини ташиш жараёнида рейдлар ўтказган ҳолда назорат қилиш.
Мавзуга оид
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
20:22 / 26.05.2026
«Тошкент – Самарқанд» тезюрар автомагистралида интеллектуал транспорт тизими жорий этилади
00:03 / 13.04.2026
Тошкентда интеллектуал транспорт тизими жорий этилмоқда
09:50 / 23.03.2026