Мавропаноснинг қора куни

В гуруҳи

Франция – Греция 1:0
Гол: 1:0 – 55, пеналти Мбаппе.
Франция – Меньян, Кунде, Упамекано, Конате, Эрнандес, Тчуамени, Камавинга, Коман (Дембеле, 77), Гризманн (Нкунку, 86), Мбаппе, Коло-Муани (Жиру, 86).
Греция – Влаходимос, Болдок, Хацидьякос, Мавропанос, Цимикас, Бакасетас (Рецос, 72), Манталос, Курбелис (Бухалакис, 86), Сиопис (Фунтас, 66), Масурас (Кульеракис, 71), Якумакис (Павлидис, 66).
Огоҳлантиришлар: Сиопис (49), Мавропанос (50), Хацидьякос (69), Курбелис (69).
Четлатиш: Мавропанос (69).

Гибралтарга қарши сафарда ўзини ортиқча зўриқтирмаган французлар нисбатан кучлироқ рақибга қарши ўйин учун кучларни тежаганди. Аммо бу ҳам, таркибдаги ротация ҳам, ҳужум марказида Жиру ўрнига унга қараганда мобил ҳаракатланувчи Коло Муани туширилиши ҳам «Учранглилар»нинг вазифасини осонлаштириб бермади. Жаҳон вице-чемпионлари бу ўйинда очко йўқотиши ҳам мумкин эди, аммо уларга Мавропанос ўзи истамаган ҳолда ёрдам бериб юборди.

Аввалига грециялик ҳимоячи оёғини эҳтиётсизлик билан кўтариб, Гризманнинг бошини қонатиб юборди. Кейин — Влаходимос бу фол учун белгиланган пеналтини қайтарганида — Мбаппе иккинчи уринишда зарба бериш имконига эга бўлди, чунки биринчи уринишда у тўпга зарба беришидан олдин Мавропанос жарима майдони ичига кириб кетганди. Натижада французлар жамоасининг ёш сардори мавсумдаги 54-голини урди ва Жюст Фонтеннинг абадий қоладигандек кўринган миллий рекордини янгилай олди.

Омадсиз грек ҳимоячисининг персонал «бенефиси» дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин бўлган Коло Муанини йиқитгани учун майдондан четлатилиши билан якунланди. Айтиш мумкинки, Мавропанос ва VAR машҳур арбитр Антонио Матеу Лаоснинг ҳакамлик фаолиятини узайтириб беришди. Испаниялик ҳакам ўзининг сўнгги ўйинида иккинчи бўлимга роппа-роса 14 дақиқа қўшди.

Ирландия – Гибралтар 3:0
Голлар: 1:0 – 52 Жонстон, 2:0 – 59 Фергюсон, 3:0 – 90 Ида.