Агентлик хабарига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида 1,6 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. 

Ўзбекистон фуқароларининг хорижга сафар мақсадлари орасида қариндошларни йўқлаш биринчи ўринда турибди — 1,4 млн киши.

Бундан ташқари, дам олиш мақсадида 195 минг киши, ўқиш мақсадида 17,1 минг киши четга чиқиб кетган.

Шунингдек, даволаниш учун 10,8 минг киши Ўзбекистондан кетган бўлса, хизмат юзасидан 5,5 минг киши чиқиб кетган.