17:11 / 21.06.2023
26687

Эрон Тошкентда яна ютиб кетди. CAFA Nations Cup финалидан фотогалерея

Илк бор миллий жамоалар ўртасида ўтказилган CAFA Nations Cup мусобақаси якунига етди. 

Фото: Kun.uz

Финалда мезбон Ўзбекистон Эронга қарши майдонга тушиб, минимал ҳисобда ютқазди. Сардор Озмуннинг иккинчи бўлим бошида урган ягона голи форсларга чемпионлик тақдим этди. 

Бош мураббий Сречко Катанецсиз (соғлиғидаги муаммо сабаб даволанишга кетган) қолган Ўзбекистонда ҳам қулай имкониятгар юзага келди. Аммо Элдор Шомуродов ва Остон Ўрунов вазиятлардан фойдалана олишмади. Натижада Эрон 6-бор (7 ўйинда) Тошкентда ютиб кетди. 

Форслар олтин, «оқ бўрилар» кумуш медалга сазовор бўлишди. Бронза медали Қирғизистонни мағлуб этган Уммонга насиб этди.

CAFA Nations Cup. Финал. 
Ўзбекистон — Эрон 0:1

«Бунёдкор» стадиони, 20 июн
Гол: Озмун (48). 
Ўзбекистон — Ўткир Юсупов,. Ҳожиакбар Алижонов (Жасур Яхшибоев, 90+4), Фаррух Сайфиев, Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов (Аббос Файзуллаев, 71), Остон Ўрунов, Шерзод Насруллаев (Ҳожимат Эркинов, 78), Элдор Шомуродов, Умар Эшмуродов, Абдулла Абдуллаев.
Эрон — Алиризо Бейранванд (Саид Ниёзманд, 11), Эҳсон Ҳожи Сафий, Саид Иззатуллоҳий, Муртазо Пуралиганжий, Маҳди Торимий, Муҳаммад Каноний, Рўзбеҳ Чашмий, Маҳди Гаедий (Воҳид Амирий, 46), Муҳаммад Муҳабби, Сардор Озмун (Саид Каримий 75, Мажид Ҳусайний 90+5), Рамин Ризоян. 
Огоҳлантиришлар: Ҳамробеков (39), Торимий (42), Каноний (66), Шукуров (90+3), Эшмуродов (90+3). 
Четлатиш: Каноний (90+1). 

35 мингга яқин мухлис қаршисида, қайноқ ҳароратда ўтган беллашувдан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин. 


Суратлар муаллифи — Боймирза Халилов

Top