Ўзбекистон | 14:57 / 21.06.2023
8656
4 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев: Навоийда боғча қамрови 100 фоизга етказилади, 30 нафардан кўп бола таълим оладиган бирорта синф қолмайди

Вилоятда сув таъминоти даражаси 85 фоизга етказилади, 5 та туман ва шаҳарда “Хамса”даги достонлар номи билан аталадиган бешта экобоғ бунёд этилади, 30 минг оилага мўлжалланган 350 та кўп қаватли уйлар қурилади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев навоийлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.

Фото: ЎзЛиДеП

Таълим

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, келгуси етти йилда Навоий вилоятидаги оилаларнинг мактабгача таълимга бўлган эҳтиёжи ҳозирги 82 фоиздан 100 фоизга тўлиқ қопланади. Шу мақсадда вилоятдаги барча маҳаллаларда жами 310 та давлат ва хусусий боғчалар ташкил этилади. Бунга барча манбалар ҳисобидан 1,5 триллион сўм йўналтирилади.

Бундан ташқари, 2030 йилга қадар янги мактаблар барпо этиш ва мавжудларининг қувватини ошириш ҳисобига, қўшимча 40 минг ўқувчи ўрни яратилади. Натижада, вилоятда 30 нафардан кўп бола таълим оладиган бирорта синф қолмайди (ҳозирда бундай синфлар сони 1 минг 200 та).

Вилоятдаги барча мактаблар замонавий компьютер синфлари ва ўқув лабораториялари билан таъминланади. Навоийнинг иқлимини ҳисобга олган ҳолда, барча боғча ва мактаблар фильтрланган ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади” деди номзод.

Уй-жой қурилиши

Шавкат Мирзиёев ўз нутқи давомида келгуси етти йилда аҳолининг турмуш шароитларини яхшилашга оид режалари билан таништирди. Келтирилишича:

  • вилоятда 30 минг оилага мўлжалланган 350 та кўп қаватли уйлар барпо этилади;
  • 45 минг оила истиқомат қиладиган 1 минг 200 та кўп қаватли уйлар таъмирланади;
  • бу ишларни амалга ошириш учун барча манбалар ҳисобидан Навоий вилоятининг ўзига 1 миллиард доллар йўналтирилади;
  • 3,5 минг километр ички йўллар, 60 дан зиёд кўприклар қурилади ва таъмирланади;
  • эскирган 5 минг километр электр тармоқлари ва 1 минг 200 та трансформатор янгиланади;
  • 1 минг километр сув тармоқлари ўтказилиши натижасида 100 минг аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланади ва сув таъминоти даражаси 85 фоизга етади.

Экология

Навоийда экологик вазиятни яхшилаш мақсадида келгуси етти йилда 120 миллион туп дарахт экилади. Шу ўринда: “Буюк бобокалонимиз Навоийга чексиз ҳурматимиз белгиси сифатида, вилоятнинг 5 та туман ва шаҳрида “Хамса”даги достонлар номи билан аталадиган бешта экобоғ яратсак, нима дейсизлар?”, деди номзод.

Сув таъминоти

Сув хўжалигидаги ислоҳотлар учун келгуси етти йилда Навоийга 2,5 триллион сўм йўналтирилади. Сув таъминоти энг оғир бўлган Қизилтепа, Хатирчи ва Кармана туманларида 8 минг гектар майдонлар ёпиқ қувурли суғориш тизимига ўтказилади. Бунга 150 миллиард сўм берилади. Биргина шунинг ўзида, суғоришга сарфланадиган 200 миллион куб метр сувнинг 40 фоизи тежалади.

Сув ресурсларини тежаш, улардан самарали фойдаланиш бўйича катта ислоҳотларни амалга оширамиз. Бу ишлар ўз-ўзидан бўлмайди, жуда кўп маблағ керак, лекин, қанчалик қийин бўлмасин, бунга барча куч ва воситаларни сафарбар қиламиз.

Бундан ташқари, Навоийдаги мавжуд каналларнинг 150 километр қисми бетон қопламага ўтказилади, 125 километр дренаж тармоқлари реконструкция қилинади. Бунга 300 миллиард сўм ажратилади”, деди Шавкат Мирзиёев.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти