Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда ресторанда газ портлаши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди
Хитойнинг Инчуан шаҳридаги ресторанда маиший газ портлаши оқибатида камида 31 киши ҳалок бўлди, 7 киши яраланди.
Хитой шимоли-ғарбидаги Инчуан шаҳрида содир бўлган портлашда камида 31 киши ҳалок бўлди. Портлаш шаҳар марказида, турар жой ҳудудида жойлашган барбекю ресторанида суюлтирилган газ сизиб чиқиши натижасида содир бўлган, дея хабар бермоқда «Синхуа» давлат ахборот агентлиги Коммунистик партиянинг минтақавий бўлимига таяниб. Ресторанга ташриф буюрган яна етти киши турли даражада тан жароҳатлари олди, уларга ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳодиса 21 июнь, чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 20:40 да (Тошкент вақти билан 17:40) юз берган. Воқеа жойидан олинган репортажда CCTV давлат телеканали бир неча ўнлаб ўт ўчирувчиларни, бинонинг фасадида тутун чиқаётган тешикни, шунингдек, бошқа ресторан ва барлар жойлашган, шиша синиғи ва қурилиш материаллари бўлаклари билан қопланган кўчани кўрсатди.
Портлаш уч кунлик аждар-қайиқлар фестивали арафасида, кўплаб хитойликлар ресторанларга ташриф буюриб, дўстлари билан учрашадиган вақтда содир бўлган.
Мавзуга оид
08:26 / 09.07.2026
Жаҳон газ бозорида қайси давлатлар етакчилик қилмоқда?
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
16:36 / 29.05.2026