Мактабларни компьютерлар билан тўлиқ таъминлаш бўйича хатлов ишлари бошланди
Тошкент шаҳрида жойлашган мавжуд 335 та мактабда мазкур йўналишга доир кенг хатлов ишлари бошланди.
Ўзбекистон президентининг 2023 йил 26 майдаги фармонига мувофиқ, янги ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синфларида информатика фани, хусусан, 1-синфдан «Информатика ва ахборот технологиялари» фани ўқитилиши белгиланган.
Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида айни вақтда мамлакатнинг барча умумтаълим мактабларининг компьютер синфхоналарини қайта жиҳозлашга доир хатлов жараёнлари бошланди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходимлари томонидан олиб борилаётган ўрганишлар давомида компьютер синфхоналарининг моддий-техник базаси кўздан кечирилади.
Якуний хулосалар асосида тегишли мактаблар замонавий компьютер жиҳозлари билан тўлиқ таъминланади.
Ҳозирда Тошкент шаҳрида жойлашган мавжуд 335 та мактабда мазкур йўналишга доир кенг хатлов ишлари бошланди.
Мавзуга оид
13:56 / 22.11.2024
Ўзбекистонда ҳар етти ўқувчидан камида биттаси мактабда ўзини хавфсиз ҳис қилмайди, нега?
14:33 / 21.11.2024
Нега ўзбек ота-оналари боласини рус синфларига беради?
20:51 / 18.11.2024
“Қуроллар қанчалик замонавий бўлмасин, миллий ғурурсиз иш битмайди” — мактабларга ҳарбий дарслар нега керак?
16:44 / 11.11.2024