Дунёнинг “Топ-100” олийгоҳига кирган ёшларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари қўшимча имтиҳонларсиз ажратилади
“Топ-500”та олийгоҳ грантини олган фарзандларимизга авиачипта ва ётоқхона харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. Бу мақсадлар учун ҳар йили 200 миллион доллар ажратилади. Бу ҳақда жиззахлик сайловчилар билан учрашувда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Фото: ЎзЛиДеП
“Дунёнинг “Топ-100”та олийгоҳига грантга кираётган ўғил-қизларимиз сони тобора кўпаймоқда. Мамлакатимизнинг “Олтин фонди” бўлган ушбу иқтидорли ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз зарур. Энди, уларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари қўшимча имтиҳонларсиз ажратилади. “Топ-500”та олийгоҳ грантини олган фарзандларимизга авиачипта ва ётоқхона харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. Бу мақсадлар учун ҳар йили 200 миллион доллар ажратилади”, деди номзод.
Қўшимча қилинишича, Бухоро, Самарқанд, Хива, Термиз, Шаҳрисабз, Қўқон каби туристик мажмуаларда, шаҳар ва туманлардаги марказий паркларда “Очиқ осмон остида кутубхона”лар ташкил қилинади.
Шу билан бирга, ўз ҳисобидан кутубхона барпо этаётган ташаббускорга 1 мингтадан ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари олиб берилади.
“Улар давлат ҳисобидан компьютер билан жиҳозланиб, Миллий кутубхона базасига уланади”, деди Мирзиёев.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби ўзгармоқда
Иқтисодиёт | 12:05
-
Гагаузия раҳбари Гуцул тергов изоляторидан уй қамоғига ўтказилди
Жаҳон | 11:57
-
Тошкентда Султония кўчасида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади
Жамият | 11:43
-
Тошкентда юк машинасига урилган Isuzu ёниб кетди. Қурбонлар бор
Жамият | 11:29
Мавзуга оид

20:05 / 09.04.2025
Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

17:01 / 28.03.2025
Жиззахда ҳайдовчи ёқилғи баки қопқоғини ёпмагани учун заправка ходимини калтаклади

12:04 / 28.03.2025
Жиззахда 4 балиқчи ҳайвонот дунёсига қарийб 1,8 млрд сўм зарар етказди

09:08 / 26.03.2025