Президент: Маданият, санъат, музей ва кутубхона соҳаларида маошлар келгуси 7 йилда 3 карра оширилади
Мактаб кутубхоначиларининг иш ҳақи педагог ходимлар ойлигига тенглаштирилади.

Фото: ЎзЛиДеП
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, ҳар йили 100 та энг яхши бадиий асар ҳамда болалар ва ўсмирларга мўлжалланган 50 та бадиий китоблар яратиш учун ижодий буюртма берилиб, муаллифларга 100 миллион сўмдан қалам ҳақи тўланади.
Бу китоблар 20 минг нусхадан нашр қилиниб, мактаблар ва кутубхоналарга бепул берилади. Бунга ҳар йили 200 миллиард сўм йўналтирилади.
Шунингдек, келгуси етти йилда кутубхоналарнинг 40 миллионга яқин китоб фонди тўлиқ рақамлаштирилади ва уларнинг ягона каталоги яратилади.
“Умуман, 2030 йилга қадар мамлакатимиздаги барча кутубхоналар тўлиқ таъмирланади. Шу мақсадда 500 миллиард сўм ажратамиз”, деди номзод.
Мактаб кутубхоначиларининг иш ҳақи ҳам педагог ходимлар ойлигига тенглаштирилади.
“Биз маданият ва санъат соҳалари вакиллари, музей ва кутубхоналар ходимлари иш ҳақини келгуси етти йилда 3 карра оширамиз. Бунда, мактаб кутубхоначиларининг иш ҳақи педагог ходимлар ойлигига тенглаштирилади” деди Шавкат Мирзиёев.
2030 йилга қадар маданият ва санъат соҳалари вакиллари ҳамда адиблар учун янги қурилаётган уй-жой массивларидан 10 мингта хонадон имтиёзли шартларда берилади.
Тавсия этамиз
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50
Фуқароларга ёшга доир пенсияни тайинлаш тартиби енгиллаштириляпти
Ўзбекистон | 11:37
Тошкентда автобуслар кондиционери қачон ёқилади?
Ўзбекистон | 20:40 / 29.04.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди
Жаҳон | 17:12 / 29.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон бўйича 1 май кунидан маҳалла раислари сайловлари бошланади
Ўзбекистон | 16:31
-
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
Ўзбекистон | 16:23
-
Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди
Ўзбекистон | 16:21
-
Хонанда Дилфуза Исмоиловани чув туширган аёл озодликдан маҳрум қилинди
Ўзбекистон | 16:06
Мавзуга оид

07:59
Тошкент кўчмас мулк бозорида уй-жойларнинг ўртача нархи пасайди

20:40 / 29.04.2025
Тошкентда автобуслар кондиционери қачон ёқилади?

08:09 / 29.04.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири 24 соатга ёпилди

00:24 / 29.04.2025