Ўзбекистон | 12:33 / 05.07.2023
5709
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев: пойтахт туманларидаги оқова сувлар билан боғлиқ экологик ҳолат яхшиланади

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев тошкентлик сайловчилар билан учрашувда пойтахтни “яшиллаштиришга” оид келгуси етти йиллик режалари билан бўлишди.

Фото: ЎзЛиДеП

Келтирилишича, бугунги кунда пойтахтдаги яшил майдонлар 900 гектарни ташкил қилади. Келгуси етти йилда эса бу ҳудудни 5 баробар кўпайтириб, 5 минг гектарга етказиш мақсад қилинган.

Бунинг учун:

- шаҳар бўйлаб ҳар йили камида 1 миллион дона манзарали, мевали кўчатлар ва қаламчалар экилади;

- ҳар бир маҳаллада 1 мингтадан дарахт кўчатлари экиш ишлари давом эттирилади;

- Яшнобод, Янгиҳаёт, Сергели ва Мирзо Улуғбек туманларида 4 минг гектар майдонда яшил ва “тематик” боғлар барпо қилинади;

- шаҳар бўйлаб 100 километр велосипед йўлаклари, 32 та сайилгоҳ, 30 та яшил ҳудуд ва хиёбонлар барпо қилинади.

Шавкат Мирзиёев Сергели, Бектемир ва Янгиҳаёт туманларидаги оқова сувлар билан боғлиқ экологик ҳолатни яхшилашга оид режаларини ҳам маълум қилди.

Хабарим бор, сўнгги йилларда Сергели, Бектемир ва Янгиҳаёт туманларидаги оқова сувлар билан боғлиқ экологик ҳолат аҳолининг кўплаб ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Шуни ҳисобга олиб, кунига 1,5 миллион куб метр оқова сув тозалаш қувватига эга янги замонавий иншоот барпо қилинади.

Бунга Бирлашган Араб Амирликлари Абу Даби тараққиёт жамғармаси 240 миллион доллар инвестиция киритишга тайёр”, деди номзод.

Мавзуга оид