Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хивадаги Ичан-қалъа ҳудудида «Қовун сайли» фестивали бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 12-13 август кунлари Хива шаҳри Ичан-қалъа давлат музейи қўриқхонаси ҳудудида «Қовун сайли» фестивали ташкил этилмоқда.
Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан ҳамкорликда ўтказиладиган тадбирдан мақсад Хоразмнинг агротуризм салоҳияти намойиши, воҳанинг қадимий полизчилик тажрибаси, ширин-шакар қовун-тарвузлари ва боғдорчилик маҳсулотларининг ноёб турлари ва навларини кенг оммалаштиришдир.
Қовунларнинг «Гурвак», «Қиличбой бешак», «Қари қиз», «Туя қовун», «Тўёна», «Ола замча», «Хоразм оқ новвоти», «Кўк гулоби», «Бўрикалла» каби бир-биридан ширин ўнлаб маҳаллий навлари намойиш қилинади.
Бундан ташқари, турли мева-сабзавотлар, полиз экинлари, қандолат ва асаларичилик, ҳунармандчилик, чорвачилик ва балиқчилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилади.
Фестиваль доирасида, концерт дастурлари, тасвирий санъат асарлари намойиши, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси, дорбозлар ўйини, хон ва аёнлари чиқиши, қўғирчоқ театри томошалари, миллий таомлар, Хоразм нонини тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
11:00 / 13.06.2026
Тошкентда нитрат миқдори юқори бўлган қовунлар аниқланди
07:54 / 06.05.2026
«Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поезди Тошкент – Хива йўналишида илк қатновни амалга оширди
18:50 / 30.04.2026
Тошкент – Хива йўналишида «Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поезди қатнови 3 майдан бошланади
21:25 / 18.03.2026