Вазирлар Маҳкамасининг “Нукус ёшлар технопарки фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳаси билан:
Нукус ёшлар технопарки аъзолари томонидан ишлаб чиқилган инновацион лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш режа-графиги, 2023 йилдан бошлаб ўрнатилган тартибда Нукус ёшлар технопарки 3 йил муддатга узайтириш шарти билан Inno инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркининг резиденти мақомини беришни мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда кўриб чиқиш;
Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ҳар йили Ёшлар технопарклари томонидан берилган асосли таклифларга асосан технопарклар аъзоларини хорижий давлатларга стажировкага юбориш;
Нукус ёшлар технопарки аъзолари томонидан ишлаб чиқилган инновацион лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш назарда тутилган.
Қайд этилишича, қарор қабул қилиниши орқали Нукус Ёшлар технопаркидаги барча стартапларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар амалга оширилади.














