«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, 9 июл куни пойтахтда автобуслар ҳаракати соат 05:00 дан бошланади.

Бундан ташқари, 9 июл куни Тошкент метроси ҳаракати иш куни учун тасдиқланган жадвал асосида ташкиллаштирилади.

Жорий йилнинг 9 июл, якшанба куни Тошкент метрополитенида поездлар ҳаракати ишида ўзгариш юз беради. Шу куни метро ҳаракати иш кунлари учун тасдиқланган доимий жадвал асосида ташкиллаштирилади.

Жорий йил 9 июл куни мамлакатда муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови ўтказилади.