Ўзбекистон | 07:33 / 12.07.2023
1573
2 дақиқада ўқилади

Янги ташкил этилаётган агрокластерлар олийгоҳлар билан ҳамкорлик ўрнатади

Президент томонидан “Аграр соҳада илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш орқали сифат ва самарадорликни оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.

2023 йил 1 сентябрдан:

  • олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик, илм-фан ютуқлари, инновацион технологияларни жорий қилиш, инсон ресурсларини ривожлантириш масалалари янги ташкил этиладиган агрокластерлар, кооперативлар ва соҳадаги бошқа йирик корхоналар фаолиятини ташкил этишда лицензия ва рухсат этиш тартиб-таомиллари шартларидан бири этиб белгиланади;
  • қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасидаги муаммолар бўйича илмий лойиҳалар ва диссертациялар мавзулари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишилади. 
  • Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ҳузурида Буюк Британия таълим тизимига  ихтисослашган Халқаро мактаб ташкил этилади. Ўқувчилар 1 ва 5 синфдан қабул қилинади.
  • Шунингдек:
  • Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти;
  • идоралараро Қишлоқ хўжалиги фундаментал тадқиқотлар маркази;
  • дала экинлари уруғчилиги миллий тадқиқот мажмуаси дирекцияси ташкил этилмоқда.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид