Ўзбекистон | 13:44 / 17.07.2023
10183
2 дақиқада ўқилади

Абдулла Арипов Гуржистонга ташриф буюради

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов душанба куни ташриф билан Гуржистонга келади. Бу ҳақда Гуржистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди. 

Фото: РИА Новости

Расмий кутиб олиш маросими Тбилисидаги ҳукумат маъмуриятида бўлиб ўтади. 

Ташриф доирасида Ўзбекистон бош вазири ва унинг гуржистонлик ҳамкасби Ираклий Гарибашвили ўртасида юзма-юз ва кенгайтирилган таркибда учрашув режалаштирилган. 

Аввалроқ Ўзбекистон Гуржистон портлари орқали Европа ва Америка мамлакатларига юкларни узлуксиз ташишни таъминлаш ниятида экани ҳақида хабар берилган эди. 

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабарига кўра, Гуржистон иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири ўринбосари Гурам Гурамишвили билан учрашувда Ўзбекистон экспорт ва импорт товарларини Гуржистон портлари орқали Европа ва Америка давлатларига ташишни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинган.

Учрашувда юк ташиш нархи ва муддатларини пасайтириш, тариф имтиёзларини кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилган. 

Бундан ташқари, Поти ва Батуми портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш юзасидан фикр алмашилди. Учрашувларда муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида томонлар келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид