10:23 / 17.07.2023
28227

Ўзбекистон олмаси асосан Қозоғистон бозорига экспорт қилинмоқда

Ўзбекистон 7 та давлатга қиймати 1,8 млн АҚШ долларлик олма экспорт қилган.

Фото: East-fruit

2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон 7 та давлатга қиймати 1,8 млн AҚШ долларига тенг бўлган 4,4 минг тонна олма экспорт қилган. 

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, олма экспорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 702 тоннага камайган.

2023 йилнинг 5 ойида Ўзбекистон энг кўп олма экспорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон етакчилик қиляпти – 2,5 минг тонна.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

Россия – 764 тонна;
Туркманистон – 649 тонна;
Қирғизистон – 444 тонна;
Тожикистон – 125 тонна.

Top