Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Ўзбекистондан Афғонистонга юк транзити учун тариф имтиёзларини сўради
Остона шаҳрида Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари ўринбосарлари даражасидаги ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Иштирокчилар икки давлат президентларининг 2022 йил декабрь ойида бўлиб ўтган музокаралари якунлари бўйича амалга оширилиши режалаштирилган қўшма лойиҳалар, инвестиция келишувлари ва савдо шартномаларини амалга ошириш жараёнини кўриб чиқди, деб хабар қилди Қозоғистон ҳукумати матбуот хизмати.
«Қозоғистон ва Ўзбекистон бош вазирлари ўринбосарлари Серик Жумангарин ва Жамшид Хўжаев қўшма йўл хариталарининг алоҳида лойиҳалари фаол илгари сурилаётганини таъкидлади ва шериклик муносабатлари самарадорлигини оширишда юзага келаётган тўсиқларни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилди», — дейилади хабарда.

Амалий учрашувда ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини юксалтириш мақсадида чегара пунктларининг ўтказувчанлигини ошириш, Қозоғистон кўмирини Ўзбекистонга ташиш тарифларини ошириш, Хитой-Қозоғистон-Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон мультимодал транспорт йўналишини фаоллаштириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Қозоғистон ун маҳсулотларининг Ўзбекистон ҳудуди орқали транзити учун тарифларни пасайтириш имкониятларини муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон ҳудуди орқали Қозоғистондан Афғонистонга ун экспорти ҳажми тарихий максимал даражада 2017 йилда 1209 минг тоннага етди. Кейинги йилларда бу кўрсаткич сезиларли даражада камайди: 2021 йилда - 536 минг тонна, 2022 йилда - 816 минг тонна. Жорий йилнинг 6 ойи давомида – атиги 275 минг тонна.

«Мамлакатимизнинг Афғонистонга ун экспорти бўйича салмоқли салоҳиятини инобатга олиб, Қозоғистон томони Афғонистонга темирйўл транзитида базавий тарифга имтиёзлар бериш имкониятини кўриб чиқиш илтимоси билан Ўзбекистон томонига мурожаат қилди», - дейилади ҳукумат матбуот хизмати хабарида.
Йиғилиш иштирокчилари темирйўл ташувлари учун қулай тариф шартларини муҳокама қилиш ва аниқ таклифлар ишлаб чиқиш учун қўшма эксперт ишчи гуруҳи тузишга келишиб олди.
Мавзуга оид
17:42 / 06.07.2026
Қозоғистоннинг бош масжиди Назарбоев шарафига «Нурсултон» номини олди
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
09:10 / 03.07.2026
Қозоғистонда қийин аҳволга тушган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
22:06 / 30.06.2026