Япония Ўзбекистонга сейсмик барқарор бинолар қурилишида амалий ёрдам бермоқчи
Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Япониянинг етакчи қурилиш компанияларидан бири - Okumura Corporation корпорацияси ижрочи директори Акира Окада билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё»

Фото: Dunyo
Унда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар қурилиш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Okumura Corporation корпорациясининг зилзилага бардош берадиган биноларни лойиҳалаш ва сейсмик барқарор иншоотларни қуриш тажрибасини ўрганиш бўйича фикр алмашди.
Корпорация ижрочи директори Акира Окада Ўзбекистондаги йирик қурилишларга қизиқиш билдирди. У Okumura Corporation корпорация томонидан сейсмик барқарор бинолар, сув, автомобиль ва темирйўл туннелларини қурилишда амалий ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.
Okumura Corporation корпорацияси 1907 йилда ташкил этилган. Корпорация сув, автомобиль ва темирйўл каби туннелларнинг ҳамда сейсмик барқарор биноларнинг қурилиши билан шуғулланади. Компания Японияда биринчи бўлиб олти бурчакли сегменти технологиясини ишлатишни бошлаган.
Мавзуга оид

11:09 / 14.06.2025
Японияда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

15:57 / 12.06.2025
Японияда ўзбекистонлик ёшлар ташкилий равишда ишга жойлаштирилади

23:50 / 08.06.2025
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди

14:21 / 07.06.2025