«Ёлланма аскарларни киритиш ва улардан ушбу гибрид урушда фойдаланишга уринишлар ҳам бўлади. Бу сценарийларнинг барчасини ҳисобга олиш керак», - деди Ринкевичс Литва президенти Гитанас Науседа билан қўшма матбуот анжуманида. 

Ўз навбатида, Литва давлати раҳбари шундай деди: «Ушбу гуруҳлар бизнинг чегараларимиз, Латвия ва Литва чегараларига жуда яқин жойлашгани қўшимча хавф туғдирмоқда». 

У Беларусда ёлланма аскарлар сони ортиб боргани сари Вилнюс қўшимча хавфсизлик чораларини кўришига ваъда берди. 

Бир кун аввал Литва мудофаа вазири Арвидас Анушаускас «Вагнер» ХҲКнинг Беларусда бўлиши минтақадаги хавфсизлик ҳолатини сезиларли даражада ўзгартирмаслигини айтганди.