Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида яшиллик қисқаряпти. Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари Ўзбекистонда шаҳарларнинг кенгайиши ва бунинг атроф-муҳитга таъсирини таҳлил қилди. Унга кўра, Тошкентдаги қурилишлар сабаб яшиллик қисқариб борган. Яшиллик 2022 йилда 2017 йилдагига нисбатан Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 26 фоиз, Яккасаройда 23 фоиз, Олмазорда 33 фоиз, Мирзо Улуғбекда 18 фоизга қисқарган. Бундай ҳолат республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам аниқланган. Бухоро шаҳрининг марказий қисмида яшиллик даражаси 37 фоизга камайган.
Лекин экосевар давлатлар аллақачон экология саломатлик учун ўта аҳамиятли эканини, бунинг учун яшил зоналар муҳимлигини тушунган. Айниқса, иқлим ўзгариши муаммолари йириклашиб бораётган бир пайтда яшиллик қанча кўп бўлса, унинг таъсири камроқ ҳис қилинади.
Экология – даво
Табиатнинг инсон руҳий ва жисмоний саломатлиги учун фойдаси катта. 18 та давлатдан 16 минг одам қатнашган тадқиқотда яшил ва қирғоқбўйи ҳудудларда яшовчи иштирокчиларнинг умумий ҳолати бошқаларникидан яхшироқ экани маълум бўлган. Бундан ташқари, яшил зоналар ва сув бўйига тез-тез бориб турадиганларнинг соғлигида ҳам муаммолар кам, стрессга камроқ йўлиқишади.
Японларда табиатдан даво олиш усули – “Ўрмон души” мавжуд. Бу терапияга кўра, инсон ўрмон ёки дарахтлар орасида чуқур нафас олган ҳолда пиёда сайр қилади. Табиатни ҳис қилиш ва дарахтлар исини туйиш билан қон босими тушади, стресс камаяди.
Шунинг учун ҳам олимлар ҳафтасига камида 2 соатни яшил зона ёки қирғоқ бўйида сайр қилиб ўтказишни маслаҳат беришади.
Шаҳарларни чўллантириш эмас, яшиллантиришнинг қандай тажрибалари бор?
Йирик ва аҳоли зич яшайдиган шаҳарларда яшиллик яратишяпти ёки сақлаб қолишяпти. Қандай қилиб?
Мўл-кўл парклар яратиш: шаҳарлар ичида яшил боғлар ўпка вазифасини бажаради. Улар шаҳар аҳолисига нафақат тоза ҳаводан тўйиб нафас олиш имконини беради, балки иссиқ шаҳарларнинг совиткичи бўлиб хизмат қилади.
Масалан, Нью-Йорк шаҳридаги Central Park 1858 йилдаёқ одамларга шаҳар ҳаётидан бироз чекиниб, табиатни тўла ҳис қилишлари учун имкон берувчи зона сифатида қурилган. Ҳозир ҳам бу вазифани бажараётган паркка ҳар йили 42 млн атрофида одам
























