«Биз иттифоқчилар ва ҳамкорлар, Украина билан бошқа вариантларни кўриб чиқиш учун ишлаяпмиз», деди у Аспен хавфсизлик форумида. 

«Америка овози» иқтибос келтирган Салливаннинг сўзларига кўра, Россиянинг Қора денгиздаги фуқаролик кемаларини йўқ қилиш таҳдиди ташувчилар ва суғурталовчиларнинг ишига жиддий тўсқинлик қилмоқда ва «ғалла битими»ни амалга ошириш жараёнида эришилган таъминот ҳажмига бошқа йўл билан эришиб бўлмайди.

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 20 июль куни Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида иштирок этди. 

Урушдан олдин Россия ва Украина дунёдаги энг йирик ғалла экспортчиларидан бири эди. Шимолий ва Шарқий Африкадаги кўплаб мамлакатлар Россия ва Украина таъминотига боғлиқ. 

Украинада уруш бошланиши ортидан жаҳон бозорида озиқ-овқат нархи кескин ошди. БМТ маълумотларига кўра, ҳозир дунёда 735 миллионга яқин очликдан азият чекаётган одам бор, бу тўрт йил аввалгига нисбатан сезиларли ўсишдир. Бу, жумладан, Украина уруши билан боғлиқ.