Telegram’да stories’лар

Telegram мессенжерида stories – ҳикоялар функцияси пайдо бўлди. Ҳозирча фақат Premium обунасига эга фойдаланувчилар stories’ларни жойлаштириши ва ижтимоий тармоқлардаги каби таҳрирлаши мумкин.

Ҳикояларнинг махфийлиги сақланади: сиз сторисни ким кўришини ўзингиз ҳал қиласиз, бошқаларнинг сторисларини ҳам яшириб қўйишингиз мумкин.

Шунингдек, сторисда машҳур ижтимоий тармоқлар каби фото ва видеоларни таҳрирлаш, улар устига ёзиш ва бошқаларни белгилаш имкони бўлади. Камерадан фойдаланишда эса Telegram видеохабарлари каби иккита камерани қўллаб-қувватлаш хизмати бўлади.

Ҳикоянинг профилда қолиш муддатини ҳам фойдаланувчининг ўзи белгилайди: ҳикоя 6, 12, 24 ёки 48 соатда тугашини ёки доимий равишда қолишини танлаш мумкин.

INMO Air2 ақлли кўзойнаги

ChatGPT функцияларига эга ақлли INMO Air2 кўзойнаклари тақдим қилинди. Қурилма тўрт ядроли ZiGuang ZhanRui процессори асосида ишлайди, оператив хотираси – 2 Гб. Кўзойнак дисплейи ёрдамида суҳбатдош нутқини реал вақт режимида таржима қилиш, видео кўриш ва уни ёзиб олиш мумкин. Шунингдек, сунъий интеллектдан фойдалана олиш имкониятларига катта урғу берилган. Хусусан, AI’га исталган саволни бериш мумкин, жавоблар эса кўзойнакда акс этади.

 INMO Air2 бир қувватланишда 55 соатгача ишлаши мумкин. Ақлли кўзойнакка олдиндан буюртма бериш мумкин, баҳоси – 599 доллар.

Chevrolet Traverse 2024

Chevrolet Traverseʼнинг учинчи авлоди тақдим этилди