Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Резников: Украина Қрим ва Қрим кўпригига ҳужум қилишда давом этади
Украина Қрим ва Керч кўпригига ҳужум қилишда давом этади, дея маълум қилди мамлакат мудофаа вазири Олексий Резников.
«Бу нишонларнинг барчаси қонуний, чунки бу Россиянинг бизга қарши курашиш қобилиятини пасайтиради ва украиналикларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради», деди у CNN телеканалига берган интервьюсида.
Украина кўприкни бутунлай вайрон қилмоқчими, деган саволга Резников душман логистика линияларини йўқ қилишни уларни кўпроқ ўқ-дорилар, ёқилғи ва озиқ-овқат олиш имкониятидан маҳрум қилиш учун мўлжалланган «оддий тактика» деб атади.
«Шунинг учун биз уларга қарши бу тактикани қўллаймиз», - дея қўшимча қилди Украина Мудофаа вазирлиги раҳбари.
Керч бўғози орқали ўтган кўприкда навбатдаги портлашлар 17 июль куни содир бўлди. ОАВ хабарига кўра, ҳужумни Украина Хавфсизлик хизмати Украина денгиз флоти билан биргаликда уюштирган.
Мавзуга оид
15:21 / 07.06.2026
Украина армияси Қримга олиб борувчи трассани ўлим йўлига айлантирди
20:08 / 04.06.2026
Москвадан Қримга кетаётган йўловчи автобус зарбага учради
14:39 / 31.05.2026
Украина Таганрог портида танкер, икки самолёт ва «Искандер» тизимини йўқ қилди
11:05 / 31.05.2026