Украинадаги урушнинг 519-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Владимир Путин Украина қуролли кучлари Запорижжя йўналишида ҳарбий ҳаракатларни фаоллаштирганини маълум қилди. Украиналик ҳарбийлар пайшанба куни кечқурун Запорижжя ва Донецк областлари чегарасидаги Старомайорске қишлоғини озод этишди.
  • РБК маълумотига кўра, Давлат думаси депутатларига мудофаа вазири Сергей Шойгу ва РФ Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов рухсатисиз ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига бориш тақиқланган.
  • Украинада ҳарбий ҳолат муддати узайтирилди. Олий рада учун 18 август кунига белгиланган сайловлар ўтказилмайди. Кейинги парламент сайловлари 2023 йил 29 октябрида бўлиб ўтиши мумкин.
  • Чеченистон ИИВ 30 ёшга тўлмаганларга қариндошлари гувоҳлигисиз хорижга чиқиш паспортларини бермаяпти. Республикадагилар буни хорижга сафар мақсади «РФ манфаатлари»га хилоф келмаслиги кераклиги билан тушунтиришган.

Украина ҚКнинг Бахмут атрофидаги ва Запорижжя областидаги тиббий пунктлари

Украиналик ҳарбий врачлар Бахмут атрофидаги тиббий пунктда ярадор аскарни жарроҳлик амалиётига тайёрламоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Тиббиёт ходимлари ярадор украин аскарини тез ёрдам машинасига чиқармоқда (сурат айнан қаерда олинганига аниқлик киритилмаган)
Reuters / Scanpix / LETA
Запорижжя областидаги тиббий пунктда ярадор аскарга ёрдам кўрсатаётган шифокорлар
Kateryna Klochko / AP / Scanpix / LETA
Украина ҚКнинг Запорижжя областидаги тиббий пункти
Kateryna Klochko / AP / Scanpix / LETA
Запорижжя областидаги тиббий пунктда ярадор аскарни даволаётган шифокор
Kateryna Klochko / AP / Scanpix / LETA