Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда тест синовлари туфайли автобус йўналишлари ўзгартирилди
«Тошшаҳартрансхизмат» тест синовлари ўтказилиши сабабли 30 дан ортиқ автобус йўналишлари ва ҳаракатланиш вақтини ўзгартирди.
«1 августдан 13 августгача Тошкент шаҳридаги бир нечта манзилларда тест синовлари ўтказилиши муносабати билан, ушбу манзиллар орқали ҳаракатланувчи шаҳар жамоат транспорти йўналишларининг ҳаракати соат 5:00 дан ташкил этилишини маълум қиламиз», дейилади хабарда.
Қайд қилинишича, тест синовлари ўтказиладиган манзиллар орқали ҳаракатланувчи қуйидаги автобус йўналишлари ўзгартирилади: 19, 50, 63, 115, 85, 88, 152, 24, 51, 67, 91, 93, 95, 140, 2, 38, 89, 136, 44, 68, 155, 17, 58, 60, 76, 53, 64, 65, 141, 196, 133м ва 28м.

Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026