«Ўзатом»га янги директор тайинланди
Энергетика вазирлиги тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзгаришларга кўра:
- Баҳром Мансуров Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори лавозимида;
- Илҳом Неъматуллаев Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимида иш бошлади.
Баҳром Мансуров Украинадаги Ивано-Франковск нефт ва газ институтини тамомлаган. У “Шўртан газ кимё мажмуаси” унитар шуъба корхонаси бош технологи, бош муҳандиси, директори, “Ўзтрансгаз” бошқаруви раисининг ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринбосари - бош муҳандиси бўлган.

Баҳром Мансуров 2019 йилдан буён Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Илҳом Неъматуллаев Энергетика вазирлигининг Методология ва лицензиялаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Бундан олдин у Энергетика вазирлигининг Электр тармоқларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи бўлган.

2019 йилнинг феврал ойи ўрталарида «Ўзатом» агентлиги раҳбари Жўрабек Мирзамаҳмудов энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди. У Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори лавозимини сақлаб қолган. 2022 йилнинг сентябр ойи охирларида Жўрабек Мирзамаҳмудов энергетика вазири бўлди.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Абу-Дабида Яқин Шарқдаги биринчи «Диснейленд» пайдо бўлади
Жаҳон | 03:00
-
ЕЧЛ. "ПСЖ" жавоб ўйинида ҳам "Арсенал"ни енгиб, финалга чиқди
Спорт | 02:17
-
NASA 2026 йилда Марсга ракета учириши мумкин
Жаҳон | 01:03
-
«Ғалаба асосан биз туфайли қўлга киритилган». Трамп 8 майни расман Ғалаба куни деб эълон қилди
Жаҳон | 00:31
Мавзуга оид

22:04 / 23.04.2025
Ўзбекистон Хитойга Жиззахдаги АЭС лойиҳасига сармоя киритишни таклиф қилди

21:26 / 15.04.2025
Жиззахда АЭС учун биринчи ишлаб чиқариш бинолари қурилиши бошланди

20:40 / 29.03.2025
Катта АЭСга қайтиш, сунъий навбат ажиотажи ва кечиктирилган тарифлар — ҳафта дайжести

16:59 / 26.03.2025