Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Нигерда тўнтариш уюштирганлар амалдорларни қўлга олганини қоралади
Брюссел Нигердаги ҳокимият тўнтаришини «қабул қилиб бўлмайдиган» деб атади. Европа Иттифоқи қўлга олинган вазирлар ва Муҳаммад Базум маъмуриятининг юқори мартабали амалдорларини «зудлик билан озод қилишга» чақирди.
Европа Иттифоқи Нигерда президент Муҳаммад Базум маъмуриятидаги вазирлар ва юқори мартабали амалдорларнинг тўнтариш уюштирганлар томонидан қўлга олинишини қоралайди. Бу ҳақда 1 август, сешанба куни Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел маълум қилди.
«Биз уларни зудлик билан озод қилишга чақирамиз», деди у.
Брюссел Нигердаги ҳокимият тўнтаришини «қабул қилиб бўлмайдиган» деб атади. Европа Иттифоқи Ғарбий Африка иқтисодий ҳамжамиятининг (ECOWAS) содир бўлган воқеаларга жавобан кўрган барча чораларини қўллаб-қувватлайди ва уларга «тез ва қатъий» ёрдам беради. Европа Иттифоқи Нигер халқининг Базум сайланиши бўйича «овоз бериш пайтида билдирилган» хоҳиш-иродасини ҳурмат қилишга чақирди.
Брюссел фикрича, тўнтариш иштирокчилари тинч аҳолига, дипломатик ходимларга ёки мавжуд объектларга «ҳар қандай ҳужумлар» учун жавобгардир.
ECOWAS аввалроқ давлат тўнтаришини уюштирган ҳарбийларга Базумни озод қилиш ва конституциявий тузумни тиклаш учун бир ҳафта вақт бераётганини билдирган эди. Агар бу амалга ошмаса, ECOWAS «барча чоралар», жумладан, куч ишлатишга тайёр. «Нигер фуқаролари ва уларнинг мол-мулкига нисбатан зўравонлик ва террор учун жавобгар бўлган барча шахслар жавобгарликка тортилади», дейилади Абужа саммити баёнотида. Иттифоққа аъзо бўлган Нигер билан барча савдо ва молиявий алоқалар тўхтатилади, дея маълум қилди ECOWAS. Нигернинг ушбу ҳамжамият мамлакатлари марказий банкларидаги активлари музлатиб қўйилди, тўнтариш уюштирганлар қарши санкциялар қўлланилмоқда.
Мавзуга оид
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
19:06 / 07.06.2026